Ота-оналар фарзандлари вояга етгунига қадар моддий жиҳатдан таъминлашлари зарур

Ота-оналар фарзандлари вояга етгунига қадар моддий жиҳатдан таъминлашлари зарур

Алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш нафақат болалар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, балки она-оналар масъулиятини оширишга ҳам кўмаклашади.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор X.K ҳисобидан ундирувчи С.A фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор X.K  ҳисобидан апрель ойига кадар  алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг пластик картасига дарҳол ўтказиб берилди.

Шоҳжаҳон Муродов – МИБ Жиззах шаҳар бўлими Давлат ижрочиси