Ҳам қарзни ёпди, ҳам жарима тўлади

Ҳам қарзни ёпди, ҳам жарима тўлади

Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 25.02.2022 йилдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор “Жиззах индустурал тўқима” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “Қаҳрамонлик чорвадор” фермер хўжалиги фойдасига 23.408.000 сўм қарздорлик ва 21.600 сўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлимига келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздорга ихтиёрий тўлаш учун қонунда белгиланган муддат  берилиб бир неча маротаба огохлантирилди. Шунга қарамасдан қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли қарздор “Жиззах индустурал тўқима” МЧЖ раҳбарига МЖтК нинг 198.2-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима қўйилди. Қарздорлик ва жарима эса тўлиқ ундирилиб ижро ҳужжатлари тамомланди.

 

Ахроржон Дўстмуродов - Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими

давлат ижрочиси 2-даражали юрист