МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди

МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 18.03.2022 йилги ижро хужжати Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлимига 19.04.2022 йилда келиб тушган   ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган. Унга асосан қарздор Қ.С. ҳисобидан ундирувчи Давлат фойдасига  қарздорлик тўлиқ ундирилиши лозим эди. Ижро ҳужжати Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Қ.С.нинг барча ҳисоб мол-мулкларига банд солиниб, шу куннинг ўзида қарздорга огохлантириш юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 22.05.2022 йилда қарздорлик тўлиқ ундирилишига эришилди хамда шу куннинг ўзида ундирувчи Давлат ҳисобрақамига ўтказиб берилди ҳамда Ижро ҳужжати қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

 Т.Супонов - Давлат ижрочиси