Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда

Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда

Жиззах шаҳрида алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса алимент тўловларини вақтида тўламаётган оталарни жавобгарликка тортиш борасида ҳамда вояга етмаган фарзандлари учун алимент олувчи оналар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Мажбурий ижро бюроси томонидан алимент ундириш жараёнлари ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. Тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, қарздор оталарга тўлов манбалари яратиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш, профилактик тадбирлар орқали ёш оилаларни яраштириш бўйича аниқ тизим йўлга қўйилган. 

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Ш.С. ҳисобидан ундирувчи Ш.Ш. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғи мавжуд.

Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор Ш.С. ҳисобидан Ш.Ш. фойдасига давлат ижрочилари томонидан юзага келган жами 7,5 млн сўм алиментдан бўлган қарздорлиги ундириб берилиши таъминланди.

      

Ҳусниддин Мелиев - Давлат ижрочиси