Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди

Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди

Ҳаётда киши турли хил ҳолатларни бошидан кечириши мумкин. Масалан, кимнингдир эҳтиётсизлиги ёки қандайдир кўнгилсиз ҳодиса туфайли ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўриб қолиши мункин. Шундай ҳолларда қандай йўл тутилади? Маънавий зарарни ундириш тартиби қандай ҳал этилади? Унинг миқдори қандай тартибда белгиланади?

Фуқаролик кодексида зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари белгиланган. Бу борадаги муносабатлар фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири ҳисобланади. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 1021-моддасида қайд этилганидек, маънавий зарар, уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Жиззах вилояти Молия бошқармаси ҳисобидан М.И. фойдасига 19 млн. сўм, Т.Ш. фойдасига 25 млн сўм, Х.Ш. фойдасига 20 млн сўм, Б.Н. фойдасига 10 млн. сўм, З.М. фойдасига 3,2 млн сўм маънавий зарар ундирилиши таъминланди.

 

Ҳусниддин Мелиев - Давлат ижрочиси