Автокредитга олинган машина жарима майдончасига қўйилди

Автокредитга олинган машина жарима майдончасига қўйилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 12.03.2022 йилда ижро ҳужжатига асосан Халқ банк Жиззах филиали фойдасига 43 687 000 сўм кредит қарз ундириш,  ундирувни гаров мулки бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган NEXIA3 русумли автомашинага қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати  Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мазкур автомашина тезкор қидиров тадбирлари давомида Жиззах шаҳар Кимёгар маҳалласида ИИБ ЙПХ ходимлари иштирокида ҳамкорликда хатловга олиниб жарима майдонига қўйилди.