Sangzor.uz / «Дўстлик деҳқон бозори»да ёнғин содир бўлди

«Дўстлик деҳқон бозори»да ёнғин содир бўлди

Бугун, 27 июн куни соат 14:45 да Жиззах вилояти Дўстлик тумани «Чинобод» МФЙ Дўстлик кўчасида жойлашган «Дўстлик деҳқон бозори» ҳудудида ёнғин бўлган. 

Жумладан, бозорда жойлашган товуқ маҳсулотлари дўкони ва омборхона томининг 56 м.кв шифт қисми ҳамда дўкондаги маҳсулотлар ёнган.

Ёнғинга 2 та ёнғин қутқарув экипажи етиб борган, 14:53 да ёнғин ўраб олинган, 15:23 да ўчирилган.

Ёнғиндан қўшни дўконларнинг 80 м.кв майдони сақлаб қолинган. Фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади. Ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

скачать dle 12.0
27-06-2022, 17:26
Ортга қайтиш