Алиментдан қарздорлик 51 млн сўмдан ортиб кетганди

Алиментдан қарздорлик 51 млн сўмдан ортиб кетганди

ФИБ Жиззах туманлараро судининг 07.07.2017 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Н.М ҳисобидан ундирувчи Н.Х. фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таьминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати юзасидан қарздор М.Н. нинг 01.06.2022 йил ҳолатига қадар алиментдан бўлган қарздорлиги 51 миллион 359 минг 278 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли қарздорга нисбатан МЖтКнинг 47-4 моддасига асосан 28.06.2022 йил куни 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 Умарбек Холматов - Прокуратура бюросининг

  Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси