Яна бир оила яраштирилди

Яна бир оила яраштирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 17.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор З.Ж ҳисобидан ундирувчи М.Ж фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун 1/4 қисм алимент пуллари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 21.06.2022 йилда келиб тушган. Шу куннинг ўзида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23,86-моддаларига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарздорга ижро учун юборилган.

Қарздор ва ундирувчи давлат ижрочиси томонидан яраштирилиб, ушбу ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди. 

Б.Пардаев - Давлат ижрочиси