3 нафар фарзанди учун алимент тўламаган отадан пуллар тўлиқ ундириб берилди

3 нафар фарзанди учун алимент тўламаган отадан пуллар тўлиқ ундириб берилди

  Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суднинг суд буйруғига асосан қарздор К.М ҳисобидан ундирувчи К.Д фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таьминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро хужжати мавжуд.

  Қарздор К.М алимент тўлаш лозимлигини билсада, қасддан ўз даромадини яшириб, алиментларини тўлашдан бош тортиб келган. Мажбурий ижро бюроси ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида, қарздорнинг асл даромадлари аниқланган бўлиб, алиментдан бўлган қарздорлиги қайтадан ҳисоб–китоб қилинди. Натижада ундирувчи К.М фойдасига давлат ижрочилари томонидан 2022 йил 1 июнга қадар алиментдан бўлган қарздорлик  ундирилиши таъминланди.