2019 йилда Жиззах шаҳри қадай кўринишда бўлган? (Видео)

2019 йилда Жиззах шаҳри қадай кўринишда бўлган? (Видео)

Жиззах шаҳри ҳам сўнгги йилларда қатор ўзгаришлар туфайли ўз кўринишини ўзгартириб, замонавий шаҳарлар тоифасига кириб бормоқда. Буни шу шаҳарда ҳар кунги ўзгаришларни кўриб юрганлар сезмаслиги мумкин. Биз ҳам шундай ўйлаётган эдик, қачонки қуйидаги видеони тармоқдан топиб олмагунимизча. Демак видеони томоша қилинг ва шаҳримизда ўтган 4 йил ичида қандай ўзгаришлар бўлганлигини ўз кўзингиз билан кўринг. Тўғри тасвирлар профессионал даражада олинмаган бўлиши мумкин. Лекин бу ўзгаришлар бўлганлигини тан олмаслик учун тўсиқ бўла олмаса керак. Сиз ҳам бугунги кунимизни тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштиришга урининг. Зеро бугунги кунимиз эртага албатта тарихга айланади.

Тасвир 2019 йилнинг октябрь ойида олинган.