Суд ходимлари ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшмоқда

Суд ходимлари  ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшмоқда

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суд ходими томонидан Сардобадаги фожеада жабрланганларга хайрия озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Сабр-тоқат, меҳр-шафқат, хайру саховат, бағрикенглик сифатларини ўзида мужассам этган ушбу ойда халқимизнинг ўзаро меҳр-оқибати яна бир бор намоён бўлмоқда.

– Синовли кунларда бир биримизга ғамхўр, меҳр-оқибатли, аҳил-иноқ ва тиргак бўлишимиз инсонийликнинг энг олий намунаси, десак асло муболаға бўлмайди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди ходими Тўлқин Эшонқулов.