Алимент тўлаб жавобгарликдан қутулиб қолди

Алимент тўлаб жавобгарликдан қутулиб қолди

Мажбурий ижро бюросининг Зафаробод туман бўлими иш юритувида суд қарорига асосан қарздор И.Кушбақов ҳисобидан Н.Кушбақова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида И.Кушбақов алимент суммасини тўлашдан бош тортиб, яшаш манзилидан чиқиб кетганлиги аниқланган ва 14 февраль 2020 йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14 май 2020 йилда И.Кушбақов ушланиб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 474-моддаси юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб жавобгарликка тортиш мақсадида Зафаробод туман маъмурий судига олиб келинди. Шундан сўнг, суд мажлиси давомида қарздорнинг вужудга келган 8 млн. 190 минг сўм алимент қарзи ундирувчига топширилди. Маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 271-моддаси 10-бандига асосан иш юритишдан тугатилди ҳамда қарздор суд залидан озодликка чиқарилди.

Бундан ташқари, бўлим иш юритувига 15.05.2020 йилда келиб тушган жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ижро ҳужжатига асосан Ж.Рузиев ҳисобидан давлат фойдасига 11 млн. 150 минг сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.