> Жиззах янгиликлари > Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи сессияси ўтказилди


9-06-2020, 10:07. : User

Жорий йилнинг 8 июнь куни Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи сессияси ўтказилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 6-сессиясида вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда депутатлар 7 та масалани кўриб чиқдилар. Сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига оид фармонлари ва қарорлари ижроси юзасидан вилоят ҳокими, вилоят прокурори, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳисобот берди.
Шундан сўнг, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоят Дастурининг 2020 йил биринчи чорагида ижроси ҳамда вилоятда ёшларнинг бандлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида, вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи вилоят маҳаллий бюджетининг 2020 йил биринчи чорак ижроси, пандемия даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан вилоятдаги тадбиркорлик субъектларининг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини тўлашни фоиз ҳисобланмаган ҳолда 6 ой муддатга кечиктириш тўғрисида вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссия раиси вилоятдаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар режасининг ижроси тўғрисида ахборот беришди.
Шунингдек, вилоят ҳокими, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Эргаш Салиев Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясини тузиш ва вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан сўзга чиқди. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0