Жиззахда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тақдирланди

Жиззахда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тақдирланди

Бугун 27 июнь юртимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланди.

Жиззахдаги "Ўрда” боғи мажмуасида санага бағишланган байрам тадбири карантин талабларига амал қилинган тартибда ўтказилди. Унда жамоат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар иштирок этишди.

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригини вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Тўхтамишев томонидан ўқиб эшиттирилди.

Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилиб Матбуот ва оммавий ахборот воситаларида самарали меҳнат қилган ижодкорларга вилоят ҳокими ҳамда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг эсдалик совға ва дипломлари тантанали тарзда топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати