Ғаллаоролда ошхона пичоғи кўтарган аёлидан ўзини ҳимоя қилган эр хотини ўлимига сабабчи бўлди

Ғаллаоролда ошхона пичоғи кўтарган аёлидан ўзини ҳимоя қилган эр хотини ўлимига сабабчи бўлди

Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган Ш.Р. собиқ рафиқаси, 1990 йилда туғилган Г.Р. турар жойи дарвозахонасида 2010 йилда туғилган қизи Д.И.нинг бошига тош бўлаги билан ураётганлигини кўриб, аёлига қаршилик кўрсатишга уринади.Натижада аёл қўлидаги ошхона пичоғи билан собиқ эрига ташланади.

Ўзини аёлидан ҳимоя қилган Ш.Р. шу ерда ётган тош бўлаги билан аёлнинг бошига бир марта зарба берган. Олинган жароҳатдан аёл воқеа жойида вафот этади. Ўлимга бош мия ёпиқ жароҳати ҳамда бош мияга қон қуйилиши сабаб бўлган.

Марҳума томонидан жароҳат етказилган қиз шифохонага ётқизилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.