Бир гуруҳ Янгиободликлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди

Бир гуруҳ Янгиободликлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди

Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни “Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони асосида  «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган юртдошларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Қувонарлиси, улар орасида бир гуруҳ Янгиободликлар ҳам бор.

Жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлиб келаётган фаолларнинг 11 нафари, жумладан:

Янгиобод тумани “Баландчақирғишт” масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси Султонмуротов Ёрйигит Норйигитович, Янгиобод тумани “Ниёзмат бобо Шухрат” фермер хўжалиги бошлиғи Кулдашев Шухрат Адашбоевич, Янгиобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Турдиев Алимжан Ахмаджанович, Янгиобод тумани санитария эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Шерматов Баҳодир Исломович, Янгиобод тумани санитария эпидемиология осойишталик маркази эпидемиолог врачи Абдуқаюмов Аббос Абдурахмонович, Янгиобод тумани санитария эпидемиология осойишталик маркази санитар врач ёрдамчиси Махманазаров Бунёджан Соибназарович, Янгиобод туман тиббиёт бирлашмаси врач инфекционисти Бойманов Толмос Турсунович, АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Янгиобод филиали  бошқарувчиси Хасанов Ихтиёр Бегимқулович, "YANGIOBOD GRAPE GARDEN" МЧЖ раҳбари Нарзиев Аброр Ахмедович, Янгиобод тумани "Баландчақир текстил" МЧЖ раҳбари Ёкубов Акмал Махмасолиевич, Янгиобод тумани "Учқудуқ дриллинг" МЧЖ раҳбари Наджимов Рустам Маратовичлар мазкур эътирофга муносиб кўрилди.

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган маросимда вилоят ҳокими ўринбосари Л.Аҳмаджонов ҳамда туман ҳокими И.Матиевлар томонидан мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

Тадбирда сўз олганлар мукофот эгаларини самимий табриклаб, ушбу эътирофга лойиқ кўрилганлар орасида туманимизнинг манашундай жонкуяр фаоллари ҳам қайд этилгани, бугунги синовли даврда халқимиз фаровонлиги йўлида қўшган муносиб ҳиссамизнинг эътирофи эканлигидан далолат эканини таъкидладилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати