Жиззахда ер силкиниши қайд этилди

Жиззахда ер силкиниши қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 08:10да Тожикистон-Қирғизистон чегарасида ер силкиниши содир бўлди.

Ер силкиниши координаталари: 39,49 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км.

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 292 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 292 км, 2 балл.
Наманган: 168 км, 3 балл.
Андижон: 152 км, 3 балл.
Фарғона: 99 км, 4 балл.
Гулистон: 276 км, 2 балл.
Жиззах: 341 км, 2 балл.
Самарқанд: 411 км, 2 балл.