Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун муносабати билан Жиззахда байрам тадбири ўтказилди

Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун муносабати билан Жиззахда байрам тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 29 йиллиги муносабати билан Жиззах вилояти марказида ҳам кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Дастлаб ҳарбийлардан иборат иштирокчилар Жиззах шаҳридаги марказий Шароф Рашидов шоҳ кўчасидан юриш қилиб Мустақиллик майдонида саф тортишди.

Жиззах шаҳри марказидаги Мустақиллик майдонида 65 метр бўлган юртимиздаги энг баланд байроқлардан бири ўрнатилган. Ҳилпираб турган улкан байроқ остида давлат мадҳияси ижро этилди. 

Шундан сўнг, байрамнинг тантанали қисми вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилди.

Тадбирда ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маданият ва санъат мактаблари, вилоят олийгоҳлари талабалари, спорт соҳаси вакиллари, жамоатчилик, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда вилояти ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб барчани байрам билан табриклади.

             

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати