Жиззахда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги тантанали тарзда ўтказилди (видео)

Жиззахда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги тантанали тарзда ўтказилди (видео)

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 28 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан барчани табриклади.

Вилоят ҳокими табрик сўзида, “Бутун Жиззах аҳлини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан самимий табриклаб, барчангизга эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Бош қомусимиз, миллати, тили, дини ҳамда ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратмоқда.

Айнан шу сабабли Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарурдир" дия айтиб ўтди.

Тантанали руҳда ўтган тадбирда маҳаллий санъат вакиллари ўзларининг куй-қушиқлари билан келганларни ҳушнуд этди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати