Жиззах вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўзгарди

Жиззах вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўзгарди

Жиззах вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари ўзгарди.

Фазилова Шоира Толибовна

Жиззах вилоят халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилиб келган, шу кунга қадар Жиззах шаҳридаги 1-сонли мактаб директори лавозимида фаолият олиб борган Фазилова Шоира Толибовна эндиликда ўз фаолиятини вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида давом эттиради. 

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар бу лавозимда Ҳамроева Гулнора Камаловна фаолият юритаётган эди.