Жиззах шаҳридаги ташқи рекламалар ўрганилди ва камчиликлар бўйича огоҳлантириш берилди

Жиззах шаҳридаги ташқи рекламалар ўрганилди ва камчиликлар бўйича огоҳлантириш берилди

Жиззах шаҳрида ишчи гуруҳ томонидан ташқи реклама воситалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги, “Реклама тўрисида”ги Қонунларига мослиги ўрганилди тадбиркорлар огоҳлантирилди.
Жорий йил 19-22 февраль кунлари шаҳарнинг И.Каримов ва Ш.Рашидов кўчаларидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган ташқи реклама воситалари, пешлавҳа, эълон ва бошқа ахборот матнлари Вилоят молия бошқармаси, шаҳар молия бўлими ходимлари, шаҳар реклама бўлими бошлиғи Ё.Ботиров ҳамда шаҳар ҳокимининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Шерқўзиева томонидан ўрганилиб, хатловдан ўтказилди.

Хатлов жараёнида аниқланган “Давлат тили тўғрисида”ги, “Реклама тўрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига зид, ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама воситалари ва шу каби холатлар бўйича қарор талабларига жавоб бермайдиган ташқи реклама воситалари эгаларига шаҳар ҳокимлигининг огоҳлантириш хати 10 кун муддати билан берилиб, тушинтириш ишлари олиб борилди.