» » «Жазман бўлмаганим учун санъатдан узоқлаштиришди». Наргиза Абдуллаева ўзига бўлган ножўя таклифлар ҳақида гапирди

«Жазман бўлмаганим учун санъатдан узоқлаштиришди». Наргиза Абдуллаева ўзига бўлган ножўя таклифлар ҳақида гапирди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Актриса Наргиза Абдуллаева «Севимли» телеканалининг «Ўзим» лойиҳасига берган интервьюсида ўртаҳол оиладан чиққанлиги туфайли биринчи турмушидан ажрашгани, айрим инсонларнинг ножўя таклифларига кўнмагани ортидан эса киноларда кўринмай кетгани ҳақида сўзлаб берди.

«Биринчи турмуш ўртоғимга теггим келмаган. Мен санъатдаман, ишлашим керак деганман. Лекин тақдир экан, тўйимиз бўлиб кетди. Кейин билсам, мени севиб олмаган. Мени кинога чиққаним учун ўртоқлари билан баҳслашиб олган. Ўзлари тан олганлар. Ўртоқлари ҳам айтиб қўйган. Меҳр бўлмаган, эътибор бўлмаган умуман. Кейин биз ўртаҳол бўлганмиз, улар мендан кўп нарса кутишган. Ота-онам ҳам борини қилди, борини кийдирган. У пайт 40 та тоғора бўлмаса, сизнинг обрўйингиз тўкилган пайт бўлган. Ота-онам роса қийналган, қизим учун деб қилишган. Лекин барибир бўлмади. Бўлган гапларни ҳаммасини айта олмайман. Ажрашмаганлар, жуда қийин бўлган. Кетиб қолардим, уйимга келиб, машинага солиб олиб кетардилар, бўғардилар. Айбим ўрта ҳол бўлганим эди», — дея ҳикоя қилади актриса биринчи оиласи бузилгани ҳақида.


«Иккинчи оила таклифи ҳам бўлган, бекитмайман. Ҳашаматли уй-жой, қиммат машина, хоҳлаган жойингизга борасиз, лекин бу менинг бахтиммас. Буни мен бахт деб билмайман. Бировнинг эрини бекитиб олиб юриб кўчада... Уники у, меники эмас... Яхши кунларини мен билан ўтказмайди, тўй-ҳашамларда ёнимда туриб бера олмайди. Бу бахтмас. Агар менинг ниятим бўлганида шу ишларни қилиб кетган бўлардим, қилмадим. Ўзимни тушунадиган, ўзимнинг ёнимда эрим бўлсин. Болаларим ‘Адам ким, қани?’ деганида кўрсата оладиган бўлай, деб кутдим», — дейди актриса.


«Жуда катта таклифлар тушган, мени санъатдан олиб ташлашган. Мен уларнинг таклифига кўнмаганим учун. Шунақа қўли ҳамма ёққа етадиган инсонлар бор эди. Мен уларнинг жазмани бўлмаганим учун санъатдан узоқлашишимга тўғри келган. Қаранг, ҳаётни? Мен ҳам айрим инсонларга ўхшаб, санъатда чиқишим керак экан, менга уй, машина олиб беряпти-ку, нима қилибди иккинчи, учинчи хотин бўлиб юрсам, десам бўларди-ку?! Лекин нима қиламан, бировнинг бахтини ярим қилиб. Шунинг учун ҳам мен санъатдан кетдим орада, йўқ бўлиб қолдим. Чунки менга йўл қўйишмади», — дейди Наргиза Абдуллаева.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР