» » 2021 йилда суратга олинган ҳамда томоша қилиш тавсия этиладиган турк сериаллари

2021 йилда суратга олинган ҳамда томоша қилиш тавсия этиладиган турк сериаллари

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

2021 йил турк кино олами ўз мухлисларини бир қатор янги сериаллар билан хурсанд қилмоқда. Ҳозирча рейтинг, ижобий фикр ва шарҳлар бўйича учта сериал янги лойиҳалар орасида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Уларни томоша қилишни сизларга ҳам тавсия этамиз.

«Мараш»

Фото: «teleseriali.ru»
Мазкур сериал сюжетига кўра, узоқ йиллар турк армиясида хизмат қилиб келган Марашнинг ҳаётида бир куни фожиа юз беради. У қизи ва турмуш ўртоғини йўқотади. Ўз оиласини ҳимоя қилолмаган Мараш бундан азобланади ва нафақага чиққач оддий инсонлар каби хотиржам яшашни бошлайди. Эски китоблар дўконини очиб, онасидан айрилган Зелиш исмли қизалоқни асраб олади. Лекин орадан кўп ўтмай унинг режалари бутунлай ўзгариб кетади. Унинг ҳаётига Маҳур исмли қиз пайдо бўлади. Маҳур бой оиланинг қизи бўлиб, тасодифан қотиллик юз берган жойда воқеани тасвирга олади. Шундан сўнг унинг ҳаёти таъқиб остида қолади. Отаси қизига унга қўриқчи ёллайди ва Мараш унинг қаҳрамони сифатида гавдаланади.

Фото: YouTube
«Охирги ёз»

Фото: «seriesturkish.com»
Томошабинларнинг фикрига кўра, ушбу сериал ҳам аввалгиларидан бутунлай фарқ қилади. Биринчидан, унинг рейтинги юқори. Иккинчидан, сериалнинг илк қисмиданоқ унга қизиқиш пайдо бўлади ва уни томоша қилмасликнинг имкони йўқ. Шунингдек, сериал сюжети шунчалар мураккабки, унинг давомини тахмин ҳам қилиб бўлиб бўлмайди. Воқеалар марказида мамлакат фаровонлиги учун хизмат қиладиган Селим образи бор. Унинг оиласида эътиборсизлик, меҳр-муҳаббат етишмаслиги каби муаммолар мавжуд. Шунингдек, сериалда Селчук исмли персонаж ҳам бўлиб, у кўп йиллик жиноятчилар дунёсининг бошлиғи ҳисобланади. Аммо у мафияларни йўқотишда Селимга ёрдам беради. Албатта, буни шунчаки қилмайди, унинг бу масаладан ўз манфаатлари ҳам бор. Унинг мақсадини эса сериални давомида билиб олиш мумкин.

Фото: «seriesturkish.com»
«Ҳужумчи»

Фото: Screeen Mix Tv
Ушбу сериални Бетменнинг турк актёри ижросидаги тури деса ҳам бўлади. Фотиҳ исмли ҳалол ва адолатли ўқитувчи шогирдларини ҳам шундай фазилатлар билан тарбиялашга ҳаракат қилади. Ўқитувчи нафақат кундузи, балки тунда ҳам ишлашни бошлаганда вазият янада мураккаблашади. Чунки айнан тунда кўплаб жиноятчилик ишлари юз беради. Фотиҳ эса уларга қарши курашади ва ҳар доим муаммога дуч келганларга ёрдамга шошилади. Сериал чиндан ҳам аввалгиларидан фарқ қилади. Режиссёрлар томошабинларга кўпроқ имкониятлар таклиф қилмоқда. Сериални томоша қилиб, ундан керакли хулосалар чиқариб олиш мумкин.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:47
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди
22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР