» » Маданият вазирлигининг маълум қилишича, Тошкентда TikTok Fest тадбирининг ўтказилиши ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир ўтказади

Маданият вазирлигининг маълум қилишича, Тошкентда TikTok Fest тадбирининг ўтказилиши ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир ўтказади

Маданият вазирлиги Россиянинг етакчи тикточилари иштирок этиши режалаштирилган Тошкентдаги TikTok Fest тадбирига нисбатан расмий муносабатини эълон қилган. Вазирликнинг қайд этишича, мазкур тадбир ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатади. Шу аснода тадбир учун чипталар сотиладиган саҳифа ёпилган. Ижтимоий тармоқларда фестиваль бекор қилинганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Эслатиб ўтамизки, тадбир 25 декабрь куни “Хумо” аренасида бўлиб ўтиши керак эди. Концертда тиктокчилардан Даня Милохин, Артур Бабич, Егор Шип, Анет Сай, Ваня Дмитриенко ва Аня Покровларнинг иштирок этиши режалаштирилган эди.

Маданият вазирлигининг билдиришича, фестиваль ташкилотчилари айрим хусусий тадбиркорлардир. Қолаверса, бундай тадбирлар ўтказишга рухсат Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан берилади ва айнан улар тадбир даражаси, мазмуни ва ғоясини таҳлил этиб, уни ўтказиш имконияти ҳақида якуний хулоса бериши лозим. Шу боис Маданият вазирлиги фойдаланувчилардан мазкур фестивалга оид барча саволлар бўйича мазкур тузилмаларга мурожаат қилишларини сўради.

Шу билан бирга, вазирликнинг фикрича, TikTok Fest ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир қилади. Шунингдек, вазирлик расмийларининг   таъқидлашича, бу тадбирни ўтказиш маънавий тарбия, Ўзбекистон ахлоқий меъёрлари ва маданиятига мос келмайди.

"Умид қиламизки, бундай оммавий тадбирларни ташкил этувчи масъул шахслар шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда масалага жиддий ёндашадилар", - дея хулоса қилди вазирлик.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР