Хорижий кинокомпаниялар Бўстонлиқда йиғилади

Хорижий кинокомпаниялар Бўстонлиқда йиғилади

Хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатга жалб этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ер майдони 50 гектардан кам бўлмаган замонавий киношаҳар ташкил этилади.

2022 йилги давлат дастурига кўра, бу ҳақдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси сентябргача Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.

Унга кўра, киношаҳарни ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича хорижий мутахассислар ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда жаҳон тажрибаси ўрганилади ва натижалари бўйича киношаҳар концепцияси ишлаб чиқилади.

Киношаҳар лойиҳасини амалга ошириш, молиялаштириш манбаларини белгилаш, маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳамда қурилишини таъминлаш бўйича ишлар йил охиригача бошланиши режалаштирилмоқда.