Кинематография агентлиги 10 га яқин янги фильмларнинг телепремьерасини тақдим этади

Кинематография агентлиги 10 га яқин янги фильмларнинг телепремьерасини тақдим этади

Наврўз байрами муносабати билан Кинематография агентлиги "Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!" шиори остида 10 га яқин янги фильмларнинг телепремьерасини тақдим этади.

Мазкур телепремьералар Наврўз байрами кунлари юртдошларимизга муносиб туҳфа бўлиши кутилмоқда.

Байрам кунлари “Бир кунлик тўй”, “Орзулар қанотида”, “Ҳаёт афсунлари” бадиий фильмлари, “Инсон”, “Абдулла Орипов”, “Матонат мактаби”, “Covid-19: синовли кунлар” каби ҳужжатли фильмларнинг телепремьералари бўлиб ўтади.

Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Жамилахон Пўлатованинг “Аёл қалби” кинокартинаси 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Киночилар уйида катта премьера қилинди ҳамда 18 март куни илк бор миллий телевизион намойишлари бўлиб ўтди.

Мазкур фильмда тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган фидойи шифокорларнинг касбий фаолияти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Яна бир фильм режиссёр Шоҳрух Расуловнинг “Абдулла Орипов” ҳужжатли фильми “Халқ юраги” туркум фильмларидан бири бўлиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланади. 21 март адиб таваллудининг 81 йиллиги ҳамда Наврўз байрами муносабати билан телеканалларда намойиш этилади.

“Халқ юраги” туркум фильмлари адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган 24 та шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган.

Байрам туҳфаси сифатида тақдим этилаётган фильмларнинг телевизион премьералари 19 – 23 март кунлари мамлакатимизнинг давлат ва нодавлат телеканалларида бўлиб ўтади.

Кинематография агентлиги ташаббуси билан телеканалларда миллий телевизион намойиши кутилаётган фильмларнинг эфир вақтлари:

«O‘zbekiston» TV

«Орзулар қанотида» фильми 22 март соат 15:00

«Yoshlar» TV

«Covid 19 – синовли кунлар» фильми 24 март соат 13:30

«Madaniyat va ma’rifat» TV

«Абдулла Орипов» фильми 22 март соат 17:30

«Инсон» 23 март соат 15:15

«Kinoteatr» TV

«Орзулар қанотида» фильми соат 21 март  06:00

«Бир кунлик тўй» фильми соат 22 март 13:30

«Ҳаёт афсунлари» фильми соат 23 март 06:00

«Sport» TV

«Матонат мактаби» соат 23 март 18:30

«Toshkent»

«Инсон» фильми 24 март соат 16:05

Sevimli TV

“Covid-19: синовли кунлар”  фильм 19 март соат 15:00

“Орзулар қанотида”  фильми  21 март 05:30

“Абдулла Орипов”  фильми 21 март 07:20

“Бир кунлик тўй” фильми  21 март 11:30

Mening yurtim TV

“Инсон” фильми 20-21-22 март соат 06:05

“Орзулар қанотида” фильми 20 март соат 08:15

“Абдулла Орипов” фильми 20 март 01:30

“Бир кунлик тўй” фильми 21 март 22:00

“Ҳаёт афсунлари” фильми 21 март 22:00

Renessans TV

“Орзулар қанотида” фильми соат 22:40

“Dasturxon” TV

“Covid-19: синовли кунлар” 20 март фильми соат 18:35

“Инсон” фильми соат 20-21-22-23 март 19:35

“Бир кунлик тўй” фильми 20 март соат 20:10

“Матонат мактаби” фильми 21 март соат 17:10

“Ҳаёт афсунлари” фильми 21 март соат 20:10

“Абдулла Орипов” фильми 21 март соат 17:10

“Орзулар қанотида” фильми 22 март соат 20:10

“Аёл қалби” фильми 23 март соат 20:10