«Ким деяй сени?» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади

«Ким деяй сени?» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади

Бугун Киночилар уйида соат 17:00 да Кинематография агентлиги ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази билан ҳамкорликда режиссёр Қамара Камалованинг «Ким деяй сени?» кинокартинасининг катта премьераси ўтказилади.

Премьерага мутахассислар, ижодкорлар, ОАВ вакиллари, ёшлар ва киномухлислар таклиф этилади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Қамара Камалова, постановкачи оператор Оскар Бахтиев, постановкачи рассом Беҳзод Назаров, гримёр Дилшода Тилавова, либослар бўйича рассом Ирина Литвиненко.

Кинокартинада кексалик чоғида ёлғиз қолган театр актрисаси ва унинг уйига тасодифан келиб қолган ўсмир қизнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Маълумот учун, фильм режиссёри Қамара Камалова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, биринчи ўзбек аёл режиссёри бўлиб, ижоди давомида кўплаб фильмларни суратга олган.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter