«Узуклар ҳукмдори»: сериал премьераси рекорд ўрнатди

«Узуклар ҳукмдори»: сериал премьераси рекорд ўрнатди

2 сентябр куни «Узуклар ҳукмдори: Ҳукмронлик узуклари» сериалининг премьера-намойиши бўлиб ўтди. Уни 24 соат, яъни бир сутка ичида Prime Video стриминг сервиси орқали рекорд даражада кўп — 25 млн киши томоша қилди. Бу ҳақда сервис маъмурияти 3 сентябр куни Twitter платформасида маълум қилди.

Prime Video стриминг сервиси Amazon компаниясига тегишли.

Сериалнинг дастлабки икки эпизоди (серияси)ни режиссёр Хуан Антонио Байона суратга олди.

Сериал муаллифлари жами 8 та серияни суратга олишни режалаштиришган. Лойиҳа бюджети $1 млрд га етиши кутилмоқда.