Шохрух Ҳамдамов: «Образларнинг турлилиги — актёрнинг маҳоратини оширади».

Шохрух Ҳамдамов: «Образларнинг турлилиги — актёрнинг маҳоратини оширади».

Ўзбек киноси оламига 2013 йилда ёш, янги истеъдод кириб келди ва қисқа вақтда ўткир нигоҳлари, хилма хил ижролари билан томошабин қалбини забт этди.

    Шохруҳ Ҳамдамов. Бу киноюлдуз  бугун санъат осмонида  тобора ёрқинроқ порламоқда. Актёр 1995 йил, 31 июлда Фарғона вилоятида туғилган.  Отасининг орзуси ва ўзидаги иқтидор сабаб санъат оламига  қадам қўйган Шохруҳ Республика Эстрада ва  цирк коллежини актёрлик бўлимини тугатган.  Бугунги кунда эса Ўзбекистон Давлат  Санъат ва Маданият олийгоҳининг Драма театри ва кино актёрлиги  йўналишини тамомлаш арафасида.  Хам истеъдоди хам илми сабаб кино  соҳасида хақли равишда  фаолият олиб бораётган актёр хаётда жуда самимий,  хазилкаш,  камтарин ва дўстлар даврасида жуда хушчақчақ.

    Ижодининг илк йиллариданоқ  ижролари  хилма хиллигига  эътибор қаратган  ижодкорнинг айтишича хар қандай асарнинг дастлабки ва энг  катта муваффақияти бу  пишиқ хамда пухта сценарий.

    “Бугун кино оламида  оригинал мазмундаги, профессионал ёндашилган хақиқий сценарийлар жуда кам. Аммо касбий фаолиятимиз сабаб «бундайроқ»  сценарий асосида суратга олинаётган  фильм, сералларда хам суратга тушамиз.  Мазмунан бироз  бўш  сценарийлар тушиб қолган вақтда  қахрамоним  эсда қоларли, тасирли ва  ўз  хақиқатига эга бўлган  образ бўлиши учун мени ўзим унинг характерини жонлироқ кўрсатишга, янги холатлар ўйлаб топишга  харакат қиламан.  Съёмка вақтида режиссорга  яхши таклифлар киритишга  интиламан. Ахир хаммамиз сифатли киномахсулот учун харакат қиламиз.  Бу эса жонли, табиий образларга қурилади.”

Актёр ижоди давомида  ватан учун жон тиккан харбийлар, романтик ошиқлар,  илмга интилувчан ёшлар, маҳоратли ошпазлар,  инжиқ ва характери оғир инсонлар ва хатто  «аферист» қахрамонларни хам ижро этган. Унинг фикрича актёрнинг турли қиёфаларни жонлантириши унинг маҳоратини оширади.

  “Эндиги ниятим организимида нуқсони бор, ногирон ёки ақлан ривожланмаган инсонлар қиёфаларини яратиш. Аммо  хали бундай қахрамон атрофига қурилган, тасирчан холатларга бўй  сценарий  учрамади. Агар ана шундай қахрамонни ижро этиш таклифи тушса иккиланмай жонлантираман”  дейди  кино  юлдузи.

    Шохруҳ  Ҳамдамов  кўплаб Эстрада юлдузларининг видеоклипларининг бош қахрамони. 2014 йилда Қиличбек Мадалиевнинг “Сени бугун кўрмасам бўлмас” таронасига ишланган  видеоклипидан бошланган образлар кетма кетлиги бугунги кунга келиб 30 га яқинлашди. Сардор  Раҳимхоннинг «Онам» , Муниса Ризаеванинг «Овуна»,  Сардор Тоировнинг «Мажбур»  Озода Нурсаидованинг «Қанийди» видеклиплари мухлислар қалбини забт этган. Бу каби ижроларни кўплаб санаш мумкин.

    Бугун милионлаб мухлисларга эга Ҳамдамовнинг ўзи  жаҳон юлдузлари Ленардо  Дикаприо ва Шохруҳхоннинг  мухлиси. Айтганча  Ҳамдамов жаноблари  кўрсатувлардан бирида “Ўзбекистонга Оссар ҳайкалчасини олиб келаман”  дея яхши нийят қилган. Киноюлдузнинг бу орзуси тез орада ушалиб мухлисларини жахон киномукофоти билан хурсанд қилишига ишонамиз ва қуйида сизларга актёрнинг фильмографиясини тақдим этамиз.

  Шохруҳ Ҳамдамовнинг фильмографияси.

Бадиий фильмлар

Йили Фильм номи Қаҳрамон
2014 Пахта  иши  
2015 Зурриёт Шуҳрат
2017 Иснод Самандар
2017 Мафтун бўлдим Мурод
2017 Темур  
2018 Тинчлик ортида  
2018 Парвоз  
2019 Муҳаббат Ресторани Темур
2020  Ой  шуласи  
2020 Ўзбекча ажрашиш  
2021  Тўйгача шохлик  
2021 Ҳаёт  афсунлари  
2021 Бир кунлик тўй  

Телесериаллар.

Йили Сериал номи Телеканал.
2015 Беошиён яраланган аёл  
2015 Саодат Ёшлар ТВ
2016 Эзгулик Ҳудуди  
2019 Тухмат гирдоби Milliy TV
2019 Изқувар Тошкент ТВ
2020 Чаён Milliy TV
2020 Севги Milliy TV
2021 Бахт овчиси Milliy TV
2021 Тухмат  
2021 Ҳаёт афсунлари