» » Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида янги фильм олинади

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида янги фильм олинади

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида кўплаб асарлар яратилган. Унинг шахсияти барчага ўрнак бўладиган даражада, десак муболаға бўлмайди. Ўзи айтганидек, Тангрининг инояти ила 12 ёшида подшоҳ бўлади ва умрининг охиригача, яъни 35 йил юрт бошқариш дардида яшаб ўтади. 

Ёш режиссёр Бобур Шер ўғли Ўзбеккино миллий агентлиги буюртмаси асосида “Йўлбарснинг туғилиши” номли фильмни суратга олишга киришди. Унинг айтишича, октябр ойи охирларида суратга олинадиган мазкур асар З.М.Бобурнинг туғилишигача бўлган воқеаларни қамраб олади.

Янги фильм ҳақида ёш режиссёр бизга қуйидагиларни гапириб берди:

Бобур Мирзо бобомизга қизиқишим туғилган кунимдан бошланган десам ҳам тўғри бўлса керак. Чунки падари бузрукворим менга яхши ниятлар ила буюк бобомизнинг исмини қўйганлар. Болалигимдан Бобур Мирзо ҳақидаги асарларни севиб ўқир эдим. Кунларнинг бирида қўлимга Хайриддин Султоннинг “Бобурийнома” асари тушиб қолди. Мазкур китобда “Йўлбарснинг туғилиши” деган ажойиб ҳикоя бор экан. Шу ҳикоя асосида сценарий ёзиб, “Ўзбеккино” миллий агентлиги бадиий кенгашига ҳавола этдим. 

Уларга маъқул келиб, кинони суратга олиш учун маблағ ажратишди. Биласиз, Бобур Мирзонинг таваллудига оид кўплаб ривоятлар бор. Ўйлашимча, биз суратга оладиган асар ҳам томошабинларга манзур бўлади. Ҳозирда актёрлар гуруҳи деярли шаклланиб бўлган. Тасвирга олиш ишлари якунланиб, монтаж қилингач, юртдошларимиз эътиборига ҳавола этамиз.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР