» » Шукрулло Исроилов: «Нега қизиқчиларга бирорта мукофот йўқ?»

Шукрулло Исроилов: «Нега қизиқчиларга бирорта мукофот йўқ?»

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

«Халқлар дўстлиги» санъат саройида «Мавсум хитлари—2019» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Мавсум хитлари—2019» тақдирлаш маросимида меҳмон бўлган қизиқчи Шукрулло Исроилов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида қизиқчиларга эътибор йўқлиги, улар учун бирорта мукофот ёки тақдирлаш маросими ташкил қилинмаганлиги ҳақида гапирди.

- Қизиқчи мукофот олмайди-ку, қизиқчига мукофот — халқнинг олқиши. Энг кераги халқнинг назаридан қўймасин. Билмадим нега мукофот йўқ, ҳозир шу гапни саҳнада гапирдим. Сардор Таировга мукофотни топширдик. Нега энди хонанда, раққосаларга мукофот бор-у, қизиқчиларга йўқ. Ҳеч бўлмаса диплом ҳам йўқда, эътибор йўқ. Ёки булар қизиқчини қўпол қилиб айтганда менсишмайдими? Лекин, бундоқ ўйлаб қарасангиз ижтимоий тармоқларда энг кўп кўриладигани қизиқчилар бўлади. Мана масалан бирорта санъаткорнинг концертида қизиқчилик қилишга чиқсам, ана ўша видеолар YouTube’да миллион марталаб кўрилади. Сўз устаси, қизиқчилик ҳам бир санъат. Бу жуда қийин санъат.

Мана Ҳожибой Тожибоевга ҳайкал қўйилди. Сёмкада эдим, афсус ушбу маросимга боролмадим. Шу инсонни Аллоҳ раҳмат қилсин. Шахсан ўзим Ҳожибой акани жуда ҳурмат қилар эдим. Сабаби, унинг ҳар битта концертидаги самимий сўзларига мазза қилиб куламиз. Тўғри, қизиқчилар кўп, лекин ҳаммасининг ўз йўли бор. Масалан мен Ҳожибой ака йўналишида қизиқчилик қилолмайман, қила оламан, лекин унинг даражасидек эмас. Унинг йўналишида мана Аваз Охун ижод қилмоқда.

Ҳар битта қизиқчининг ўз мухлиси, ўз йўналиши бор. Мана биз ҳам ҳар йили концерт берамиз. Икки йилда бир марта бўлса ҳам концерт қиламиз. Мен 3—4 йилдан бери ‘Шукур шоу’ қиламан. Концертларимнинг кўрувчилар сони кўп бўлади. Лекин шу йил якунида нимадир бўлиш керак-да барибир. Санъаткорларга ‘Мавсум хитлари’ бўлса, қизиқчиларга ‘Мавсум энг чиройли сўзлари’ ёки шунга ўхшаш бирор нарса ўйлаб топиш керак ёки шу концертда бирорта қизиқчи чиқиб, муаммоларни гапирса, охирида диплом ёки шунга ўхшаш мукофот берилса яхши бўларди.

Бу ҳам бир кичик эътибор ҳисобланади. Мана ҳозир бу ерда ҳамма чиқиб фонограмма қиляпти, лекин биз жонлида гапиряпмиз. Бунинг ҳам фарқи бор. Ўзи ҳозирда қизиқчилар жуда кам.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
11:26
Facebook’дан ўғирланган маълумотлар орасида сизнинг телефон рақамингиз ҳам борми: буни қандай текшириб кўриш мумкин?
11:23
Эмлаш рўзани бузадими? Ўзбекистон мусулмонлари идораси жавоб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР