» » «Жалолиддин Мангуберди» сериали турклар томонидан суратга олинишига изоҳ берилди

«Жалолиддин Мангуберди» сериали турклар томонидан суратга олинишига изоҳ берилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Туркияда Ўзбекистон томони буюртмасига асосан «Жалолиддин Мангуберди» сериалини суратга олиш ишларига тайёргарлик олиб борилмоқда. Сериал 26 қисмдан иборат бўлади, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Маълум бўлишича, бош ролларни турк актёрлари ижро этади. Ўзбек актёрлари эса қўшимча эпизодларда кўриниш беради.

Асар нега турк ижодкорлари томонидан ишланяпти, унда нима учун ўзбек актёрлари бош ролда эмас, деган саволларга 10 март куни Маданият вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда сериал бош маслаҳатчиси Бобохон Муҳаммад Шариф жавоб берди.

Унинг айтишича, ўзбек актёрлари орасида истеъдодлилари бор, «лекин ҳали кино соҳамиз бунга тайёр эмас».

Шунингдек, ўзбек киноси «баъзи саҳна кўринишларига ишлов беришда етарли тажрибага эга эмас».

Бобохон Муҳаммад Шариф / Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Сериал ҳужжатли фильм эмас, балки бадиий фильм тарзида ишланади.

«Aввало, нима учун бу фильм керак бўлиб қолди, деган саволга жавоб бериш зарур. Жалолиддин Мангуберди ким эди? Буни фильм қилишдан халққа нима берамиз?

Бу инсон – бутун жаҳонга машҳур шахс. У ватанпарвар. Чингизхон ҳукмдор бўлиш учун курашган бўлса, Жалолиддин ватанини ҳимоя қилиш учун курашган.

130 йил давомида бошқинчилар зулми остида яшаганмиз. Миллий ғуруримиз топталган. Бу фильм орқали биз ўша ватанпарварлик руҳини қайтармоқчимиз.

Фильм 26 қисмдан иборат бўлади. Бироқ ҳозирча биз унинг 13 қисмини яратиш бўйича ишлар олиб бормоқдамиз», – деди Бобохон Муҳаммад Шариф.

Учрашувда, шунингдек, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

«Aлбатта, бу ишнинг ҳам ўзига яраша масъулияти бор. Aсосий мақсад –нафақат халқимиз онгида, балки жаҳон ҳамжамиятига Султон Жалолиддин Мангуберди қиёфасини намойиш этиш.

Ташкилий масалалар аллақачон ҳал бўлган. Лекин бир масала бизларни ўйлантирмоқда. Кўпгина олим ва адабиётшунослар билан маслаҳатлашиб кўрдим. Уларнинг кўпчилиги фақатгина шаклга эътибор қаратиш учун ҳаракат қилишаётгандек, назаримда. Мақсад бу эмас. Нега деганда, биз бугун саҳналаштирмоқчи бўлган ушбу фильм XIII аср кишиси учун яратилмайди. У бугунги томошабин қарашига мос бўлиши зарур.

Кўплар сценарийни кўрмасдан, олдимизга қандай мақсадни қўйганимизни билмасдан туриб, ҳар хил иғво гапларни қилиб юрибди. Бизни ҳеч ким четдан туриб танқид қилмайди, қилолмайди ҳам. Ўзимизни ўзимиз емирамиз, бу эса ёмон. Бир-биримизга кўмак бўлишимиз лозим», деди Маданият вазири.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР