«Шайтанат» сериалининг 21-қисми трейлери эълон қилинди (видео)

«Шайтанат» сериалининг 21-қисми трейлери эълон қилинди (видео)

Ёзувчи Тоҳир Малик асари асосида суратга олинган «Шайтанат» сериалининг 20 та қисми Zo‘r TV’да намойиш этилди. Якунловчи 21-қисмни телеканал намойиш этмади.

«Шайтанат» режиссёри ва продюсери, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев «Дарё»га берган изоҳида 21-қисм карантиндан сўнг кинотеатрда намойиш этилишини маълум қилди.

«Кўпчилик кутаётган 21-қисм ҳали тайёр эмас. Карантиндан кейин монтаж ва овоз бериш жараёнларини охиригача етказамиз. Сўнгра Алишер Навоий номли киносаройда актёрларни йиғиб, премьера қилиб берамиз», — деди Ёдгор Саъдиев.

Сериалнинг 21-қисми илгари ҳеч қаерда намойиш этилмаган. Аммо унинг трейлери бир неча йил олдин интернетда пайдо бўлган. 21-қисмда Улуғбек Қодиров ҳамда Нозим Тўлахўжаев сингари актёрлар роль ижро қилган. Якунловчи қисм катта экранларга чиққунча унинг трейлерини томоша қилиб туринг.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter