«Ўзбеккино» Миллий агентлиги “Илҳақ” бадиий фильми бўйича огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги “Илҳақ” бадиий фильми бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Давлат ва нодавлат телеканалларда президент ташаббусига кўра “Ўзбеккино” МА буюртмасига асосан суратга олинган “Илҳақ” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Агентликнинг юридик хизмати бошлиғи Бобир Муқадамовнинг маълум қилишича, айрим шахслар томонидан ушбу фильм телеграм каналлари ва Youtube ресурсида ҳам қўйиляпти. 

Бу ҳолат эса ушбу фильм миллий киномаҳсулот сифатида Канн, Берлин, Оскар ва бошқа халқаро кинофестивалларда чиқишини тўхтатиб қўяди. Шу сабабдан, “Ўзбеккино” МА барча телеграм каналлари админлари ва YouTube канали эгаларидан ушбу фильмни ўчиришларини сўрайди. Акс ҳолда, ушбу ресурслар эгалари қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз! 

Ўзбек киносининг халқаро даражада тан олинишига ўз ҳиссангизни (шунчаки фильмни ўчириб) қўшасиз деган умиддамиз
” – дейди Б. Муқадамов.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter