» » Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)

Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 29 май куни 64 ёшида оламдан ўтди.

Ҳошим Арслоновнинг дўсти Матёқуб Матчонов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Ҳошим Арслоновни хотирлаб, дўсти қандай касаллик билан вафот этгани ҳақида гапириб берди.

                 
- Биз 47 йиллик қадрдонмиз. Институтга ҳужжат топширган вақтларимиз, ўша абитуриентлик даврларимиздан дўст тутинган эдик. ‘Ҳошим Арслонов орамиздан кетди’, дейиш мен учун жуда ҳам оғир гап. Лекин ҳар битта ўлимга инсон ибрат сифатида қараши керак. Ўлим Ҳошим Арслоновни жисмини олиб кетган бўлиши мумкин, аммо унинг руҳи, қилган ишлари, айган сўзлари ҳамиша ёдимизда, қалбимизда. Ҳозир гўёки Ҳошим суратга олиш майдончасига ёки гастрол сафарига кетгандек туйилмоқда.

Баъзи инсонлар борки, ўзининг қилган эзгу ишлари, инсонга бўлган муносабати, дўстига бўлган садоқати билан ҳеч қачон ўлмайди. Ҳошим мен учун ҳеч қачон ўлмаган, ўлмайди ҳам. Чунки мени ақлим бор экан, фикрлаш қобилятимдан чекланмаган эканман, қўпол қилиб айтганда, томим кетмаган экан Ҳошим ҳар доим мени ёнимда.

Шундай нарсалар борки, инсон ичидаги сир-асрорини оиласи, бола-чқаси-ю хотинига айта олмаслиги мумкин, лекин яқин дўстига буларни барчасини ошкор қилар экан. Ҳошим Арслонов мана шунақанги дўстлардан биттаси эди. Санъатда дўстларим кўп эмас, улар бармоқ билан санайдиган даражада кам, ҳаммасини ўз ўрни бор, аммо Ҳошимнинг ўрни бўлак эди.

Биз 47 йиллик қадрдонмиз, театрга бирга келиб, ҳаттоки театрдан бирга кетдик. Кўз очиб кўрган театрига жуда ҳам садоқатли инсон эди, мана шу садоқатли инсонни қадри охирги вақтда поймол қилинди. Ҳошим саратон касали билан вафот этди. Саратон касалининг асосида, негизида нерв, асаб ётади, - дейди Матёқуб Матчонов.


Маълумот учун, Ҳошим Арслонов «Марғиёна», «Алпомиш», «Чавандоз», «Адвокатлар», «Қасос», «Сўнгги нафасимгача» каби ўнлаб фильмларда суратга тушган. Актёр дубляж соҳасида ҳам самарали фаолият юритган. У бир фильмда бир неча образларга овоз бера олиши билан ном қозонган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:50
Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди
14:43
Мутахассислар коронавирусдан асрайдиган оддий буюмни топишди
14:38
Автобус дарёга қулади: ганалик ёш футболчилар ҳалок бўлишди
14:29
Футбол фахрийси Наримон Жалолов вафот этди
12:23
“Сўғдиёна-W” – “Локомотив-W” жамоасини ўз майдонида янчиб ташлади
11:07
Бу йилги мактаб таътиллари жадвали эълон қилинди
11:01
Бирйўла 10 та ҳудудда коронавирус қайд этилди
10:54
ХТВ ва Қобул Дўсов суди бошланди. Раддия талаби, жавобгар томоннинг фактлари, Дўсов ҳимоясига келган ўқитувчилар
10:47
Президент видеоселектор ўтказди: бу йил қиш совуқ келиши кутилмоқда
10:37
Тарихимиз ҳақида ишланган яна бир фильм премьераси қачон бўлиши маълум қилинди (фото)
09:17
Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилиб, хатлар ёзиб қолдирди
09:15
ССВ: Ҳар бир ҳудудга «тиббиёт десантлари» сафарбар қилинди
09:14
Суратга олиш, ўйин ўйнаш ва мусиқа тинглаш учун мўлжалланган Sony Xperia 5 II флагмани тақдим этилди
09:01
Шароф Рашидов туманидаги дарс чоғида вафот этган ўқувчи қиз воқеаси: уни аллергия белгилари безовта қилгани айтилди
08:59
Жиззахда 18 ёшли қизнинг қотили олти йилдан сўнг аниқланди
16:02
Ёввойи жониворлар фототанлови: Улар ҳам ҳис-туйғуларини ифода эта олади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР