Тошкентда дунёга келган рус актрисаси Равшана Куркова қандай фильмларда роль ўйнаган?

Тошкентда дунёга келган рус актрисаси Равшана Куркова қандай фильмларда роль ўйнаган?

22 август куни актриса Равшана Куркова 40 ёшни қаршилади. Арсеналида 60 дан ортиқ турли жанрлардаги фильмлар бўлган маҳоратли актриса қандай фильм ва сериалларда суратга тушгани билан бўлишамиз.

Актриса 1980 йил Тошкентда актёрлар оиласида дунёга келган. Болалигидан актриса бўлишни истаган Равшана 12 ёшида «Қирққулоқлар сири» фильмида дебют ролини ижро қилган.

Фото: «Канобу»
90 йилларнинг сўнгида Куркова Москвага кўчиб кетган ва Москва педагогика университетининг филология университетига қабул қилинган. Талабалик даврида режиссёрлик курсларига қатнаб, актёрлик маҳоратини ўрганган.

Бир муддат Равшана телевидениеда пардозчи ассистенти, режиссёр ёрдамчиси ва ток-шоу муҳаррири сифатида фаолият олиб борган. Шундан кейин унга турли фильмларда эпизод роль ижро қилиш учун таклифлар кела бошлаган. Илк кўзга кўринарли роли 2007 йилда суратга олинган «Ўлик қизлар» фильмидаги ижроси бўлган.

Фото: «Канобу»
Кейинчалик у «Барвиха», «Кераксиз одамлар ороли» сериаллари, «Чил-парчин», «Оналар», «Нореал севги» ва бошқа бир қанча фильмларда суратга тушган.

Фото: «Канобу»
2015 йилнинг ўзида актриса 23 та лойиҳада иштирок этишга муваффақ бўлган. «Ижарага болалар» оилавий комедияси, Рэйф Файнснинг «Нуреев. Оқ қарға» биографик драмаси ва «Болқон чегараси» шулар жумласидан. Яқин орада томошабинлар Равшанани Данила Козловскийнинг «Чернобиль» фильми ва Анна Меликяннинг «Нозиклик» сериалида кўришлари мумкин бўлади.