» » Маданият вазирлиги «карантинни бузган санъаткорлар» масаласида баёнот берди

Маданият вазирлиги «карантинни бузган санъаткорлар» масаласида баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги сўнгги пайтларда айрим санъаткорларнинг тўй ва тадбирларда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари учраётгани ва шу масалада келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан баёнот берди.

«Жаҳонда ва юртимизда ҳукм сураётган пандемия шароитида ҳар бир давлат маълум даражада карантин чораларини қўлламоқда. Жумладан, юртимизда ҳам тегишли вазирлик ва идоралар, Республика махсус комиссияси қарорига биноан, карантин даврида юртдошларимиз амал қилишлари шарт бўлган қоидалар аниқ белгилаб берилган. Ушбу қоидаларни бузган шахсларга тегишли тартибда чора кўриш ваколатли органларга юклатилган.

Сўнгги пайтларда айрим санъаткорларнинг тўй ва тадбирларда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари афсуски учраб турибди. Шу муносабат билан, жамоатчилик томонидан, Маданият вазирлиги нега буни назорат қилмаяпти, қабилидаги саволлар, мурожаатлар келиб тушмоқда. Албатта, Маданият вазирлиги ушбу хатти-ҳаракатларни маъқулламайди ва карантин қоидалари истисносиз ҳар бир шахс учун мажбурийлигини, уни бузганларга қатъий чора кўрилишини қўллаб-қувватлайди.

Бироқ, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, қандай касб эгаси бўлишидан қатъи назар маълум ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Уларнинг шахсий ҳаётини назорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Маданият вазирлиги ҳам санъаткорларнинг шахсий ишларига аралашиш ваколатига эга эмас. Вазирликнинг низом билан тасдиқланган фаолият чегаралари мавжуд бўлиб, ундан ташқарига чиқиш қонунан мумкин эмас. Шахснинг жамиятдаги хатоси ёки жинояти учун чора кўришга масъул бўлган органлар қонуннинг барча учун баробарлиги тамойилига асосланган ҳолда фаолият олиб борадилар.

Табиийки, санъат аҳли миллионлаб мухлисларнинг нигоҳида ва диққат марказида бўлади. Лекин, бу унга қандайдир имтиёз эмас, аксинча улкан жавобгарлик ва масъулият юклайди. Маданият вазирлиги соҳа вакилларидан ўз ҳаёт ва фаолиятларида ушбу мезонга амал қилишларини сўрайди. Ўз навбатида, масъул идораларни белгиланган меъёрларни бузган санъаткорларнинг жавобгарликларини таъминлаш учун қонуний чоралар кўришга чақиради. Зеро, қонун барчага баробар!» — дейилади баёнотда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
09:25
Лондон тан олди. Россияга қарши жирканч уруш олиб борилмоқда
09:23
Жиҳодчилар Франциядаги терактларни оммавий равишда нишонламоқда
09:17
Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернетга уланган?
09:14
Дунё янги уруш арафасида... (биринчи қисм)
09:12
Мексикада яширин қабрлар топилмоқда: уларга кимлар дафн этилган?
09:11
Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди – ИИВ
09:09
АОКА директори ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР