«Ўзбекконцерт» давлат муассасасига раҳбар тайинланди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков санъат аҳли билан учрашди.

Учрашув давомида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, айни пайтда Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Анваржон Тожибоев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Анваржон Тожибоев фаолияти давомида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директор ёрдамчиси, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги ижодий бирлашмалар ва халқ ижодиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон маданият вазирлиги ижодий бирлашмаларни ривожлантириш ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби масъул вазифаларда самарали меҳнат қилган, дейилади хабарда.