17 декабрь куни "Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми премьераси бўлиб ўтади

17 декабрь куни "Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми премьераси бўлиб ўтади

Премьера 15-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” анъанавий маданий мерос ҳафталиги доирасида ўтказилиши кўзда тутилган.

Ҳафталикнинг илк куни Ёшлар ижод саройида IV Халқаро конгресс ташкил этилади. Ушбу конгрессда расмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, 40 дан ортиқ мамлакатлардан келган 300 дан ортиқ мутахассис ва экспертлар иштирок этади. Шунингдек, 1000 дан зиёд олимлар ва бошқа нуфузли меҳмонлар қатнашади. "Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори" IV Конгрессининг икки куни хорижий олимларнинг Ўзбекистон маданий бойликларини тадқиқ қилиш ҳақидаги маърузаларига бағишланади.

Конгресснинг 3 куни, 17 декабрь эса Ўзбекистон миллий кинематографиясига бағишланади. Айнан шу куни “Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан суратга олинган, Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан Оскар-2020 мукофотига номзод этиб кўрсатилган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий фильми намойиш этилади. Фильм шунингдек, “Москва премьераси” халқаро фестивалида Гран-при мукофотини қўлга киритди. "Олтин глобус" совринининг "Энг яхши хорижий фильм" номинациясига даъвогарлар рўйхатидан жой олди.

Фильмда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев.

Ролларда Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар.

Ҳафталик Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида ўтказилади.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив