Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Юлдуз, Озода ва бошқа машҳур хонандаларнинг Тошкентдаги «бирров»лари нархи қанча?

Юлдуз, Озода ва бошқа машҳур хонандаларнинг Тошкентдаги «бирров»лари нархи қанча?

12 янв 2021, 09:05, Admin
0 комментариев    336 Кўрилган

Ўзбек қўшиқчилари битта хизматдан қанча ҳақ олишлари кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Журналист Наргиза Муродова таниқли санъаткорлар пойтахтдаги «бирров»ларга қанчага бориши билан қизиқди.

Юлдуз Усмонова

Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova
Ўзбек эстрадасининг примадоннаси пойтахтдаги «бирров»ларга 2000 АҚШ долларидан камига бормайди. Бу ҳақ эвазига 6 та қўшиқни ижро этиб, тўй эгаларининг кайфиятини кўтаради.

Озода Нурсаидова

Фото: Instagram / @ozodaofficial
У пойтахтдаги тўйларда кўп кўринмайди. Уни кўпроқ қўшни республикалар ва вилоятларга таклиф этишади. Пойтахтдаги «бирров» 1000 АҚШ долларини ташкил этса, чекка вилоятдаги хизмат ҳақи бундан ҳам қимматроқ.

Муниса Ризаева

Фото: Instagram / @munisarizaeva
Тошкент шаҳрида тўйларда фаолликни қўлдан бой бермайдиган Муниса Ризаева «бирров»га 800 АҚШ долларидан камига кирмайди. Бир кунда камида 2 та хизмати бўлгани учун тўртта қўшиқни ижро этиш билан кифояланади.

Улуғбек Раҳматуллаев

Фато: Instagram / @ulugbekrahmatullaev
Унинг «бирров» нархи ҳам Муниса Ризаеванинг гонорари билан бир хил. У ҳам 800 АҚШ доллари эвазига ташриф буюради. Фақат тўйхонадаги мухлислар талаби билан қўшиқ сонини бир нечтага кўпайтириши мумкин.

Райҳон Ғаниева

Фото: Instagram / @rayhonganiyeva
Райҳон Ғаниева эса пойтахтдаги «бирров»ларга 700 АҚШ доллари эвазига ташриф буюради. Рэпертуаридаги бешта энг хит қўшиғини ижро этади.

Мавлуда Асалхўжаева

Фото: Instagram / @mavludauz
Устоз санъаткор Мавлуда Асалхўжаева тўй хизматлари борасида ёшлардан ортда қолмайди. Унинг пойтахтдаги «бирров»ларга 600 АҚШ долларига ташриф буюради ва улардан фарқли ўлароқ даврани 8 та қўшиқни ижро этмай тарк этмайди.

Алишер Файз

Фото:Instagram / @alisherfayz_insta
Алишер Файз ҳам «бирров»ларга 600 АҚШ долларига ташриф буюради ҳамда 5-6 та қўшиқ ижро этади.

Шоҳруҳҳон

Фото: Instagram / @_shohruhhon_
Шоҳруҳхон пойтахт тўйларининг қироли ҳисобланади. Талабгирлик борасида унга ҳавас қилиш мумкин. У 600 АҚШ доллари эвазига бешта қўшиқ ижро этади.

Шоҳжаҳон Жўраев

Фото:Instagram / @shohjahon_djurayev
У пойтахт тўйларига 600-650 АҚШ доллари эвазига ташриф буюради. Камида бешта қўшиқни ижро этмай, тўйхонани тарк этмайди.

Севинч Мўминова

Фото: Instagram / @sevinchofficial
Севинч Мўминовани деярли пойтахт тўйларида учратмайсиз. У вилоятдаги хизматларда анча фаолроқ. Пойтахтдан «бирров» чиқса рад этмайди ва 500 АҚШ доллари эвазига 4-5 та қўшиқни ижро этади.

Нилуфар Усмонова

Фото: Instagram / @nilufarusmonova
Нилуфар Усмонова эса 500 АҚШ доллари эвазига 5 та қўшиқ ижро этади. Бу ҳар бир қўшиқ 100 АҚШ доллари дегани.

Зиёда

Фото: Instagram / @ziyodamusic
Унинг гонорари Нилуфар Усмонова билан бир хил. Унинг ҳам «бирров»лари 500 АҚШ доллари. Фақат қўшиқлар сони борасида мухлислар талабини инобатга олади.

Зоҳиршоҳ Жўраев

Фото: Instagram / @zohirshohofficial
Жўраевалар сулоласининг кенжа вакили Зоҳиршоҳ Жўраев пойтахтдаги «бирров»ларга 400 АҚШ долларига ташриф буюради.

Фото: Instagram / @niyozova_dildorahon
Дилдора Ниёзованинг гонорар ҳаққи ҳам шундай.

Малика Равшанова

Фото: Instagram / @malika_ravshanova
Дарвоқе, кейинги вақтларда Instagram’да хонанда Малика Равшанованинг таваллуд айёмлардаги иштироки акс этган видеоларни кўп учратаяпмиз. Хўш, хонанда бундай «янгича» маросимларга қанча ҳақ эвазига боради? Бу саволга хонанданинг маъмури 250 АҚШ доллари деб жавоб берди.

Изоҳ: Хонандалар тўйлардан оладиган пулининг бир қисмини продюсерлик фирмаси ёки маъмур олади. Хизмат ҳаққида созандалар ва ДЖнинг ҳам улуши бор.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
23 ноя 2019, 15:17    1 626    0
  Жиззах вилоятида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив