» » Феруза Норматова режиссёрлар нима сабабдан сериал тугамасдан актрисаларни «ўлдириб юборишини» айтди (видео)

Феруза Норматова режиссёрлар нима сабабдан сериал тугамасдан актрисаларни «ўлдириб юборишини» айтди (видео)


Актриса Феруза Норматова баъзи бир сериалларда суратга тушганидан афсусланиши, сериал оммалашгач, режиссёрларнинг турли ўйинлари чиқиб қолиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда актриса YouTube’даги Yashin TV каналига берган интервьюсида маълум қилди.

- "Ўйнаган ролларимдан афсусланган вақтларим бўлган. Ичимдаги гапларни жойи келганда айтиб олай. Бир лойиҳани бошлаймиз: сценарий ёқса, у лойиҳада ўзимни тасаввур қила олсам, шу образда нимадир қила олсам, кўзим етса лойиҳага рози бўламан.

Сериал суратга олиниб, яхши даражага келади, телеканалларга чиқиб, YouTube’да катта қизиқиш билан томоша қилинади. Одамлар яхши қабул қила бошлагач, режиссёрлар актрисага пул бергиси келмай қолади. Баъзи шунақа режиссёрлар бор. «Бу ишни мен қиляпман-ку, бу актрисани мен танитяпман-ку. Хоҳлаган вақтимда бу актрисани ўлдириб юбориб, касал қилиб ёки чет элга чиқариб юбориб, ўрнига бошқа актрисани оламан, ўйнаб кетаверади», дейди. Ёки умуман бошқа сюжетлар ўйлаб топилади ва сериал бошқа томонга кетиб қолади.

Бу нарса кўп бўлди. Кейин сериалнинг рейтинги тушади. Гап менда эмас, томошабин бош қаҳрамонга ўрганади, энди бош қаҳрамон ярмидан йўқ бўлиб, бошқалар биринчи даражага чиқмоқда.

Баъзи режиссёрларимиз мени алмаштириб, ўрнимга бошқа актриса ўйнатди. Аммо ўша сюжет давом этмоқда. Актрисага пул бергиси келмаслигидан шундай қилишмоқда. Одамлар «Феруза Норматова қани, нима бўлди, нега бунақа бўлди?», дейишмоқда. Халқнинг шунча гапини эшитгандан кўра, ўша пулни бер. Бир лойиҳани бошладингми, ўшани охиригача давом эттир, тугат. Шунақа режиссёрларнинг муносабатини кўриб, йўқ жойдан импровизация қилиб ўйнаганимга афсусланиб кетаман. Режиссёр ўзининг ишига жиддий ёндашмайди. Ҳайрон бўлиб қоламан, шу лойиҳага келганимдан афсусланаман
", - деди Феруза Норматова.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:39
Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат
14:36
Байрам арафасида - фахрий солиқчилар хонадонида бўлинди
14:32
Жиззахда ўғри аёлга нисбатан юритилган жиноят иши ярашувга асосан тугатилди
14:04
100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус» ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан давом эттирилди
12:38
Новқа ота зиёратгоҳи (Видео)
19:43
Ҳисобчи аёлларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаккурномалари топширилди
11:29
«ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман» — Акмал Бурҳонов
11:24
Отабек Умаровнинг аварияга учраши тафсилотлари маълум бўлди
11:23
Пахтачилик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди
09:18
Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Телеграм-бот орқали бепул маълумот олинг
16:43
Зафаробод тумани ҳокими "Чимқўрғон"ни ободонлаштириш учун қишлоқга кўчиб ўтди
14:48
Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал ўз кўрсатувларини бошлайди
14:46
Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди
14:44
Ипотека кредити бўйича катта имтиёзлар берилади
14:43
Давлат органларида монополияга қарши курашиш тизими жорий этилади
14:42
Меҳнат муҳожирлиги учун энг яхши мамлакат номи очиқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР