Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал ўз кўрсатувларини бошлайди

Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал ўз кўрсатувларини бошлайди

«SPB TV» Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) билан ўзбек тилидаги контентни МДҲ ҳудудида тарқатиш тўғрисида шартнома имзолади. Эфирга узатиш март ойидан бошланади. Бу ҳақда «SPB TV» матбуот хизмати «ТАСС»га маълум қилган.

«Имзоланган шартномага мувофиқ, биринчи марта ўзбек тилидаги контент Россия ва МДҲ мамлакатларидаги телевизион платформаларга расмий кириш ҳуқуқини қўлга киритади. Потенциал равишда барча тарқатиш зоналарида умумий аудитория камида 2,5 миллион томошабинни ташкил қилади.

«SPB TV» бош директори Кирилл Филипповнинг сўзларига кўра, ҳозирда 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари доимий равишда Россияда яшайди. «Бизнинг МТРК билан келишувимиз кўплаб муаммоларни ҳал қилади. Ишонаманки, ўзбек тилидаги сифатли ва хилма-хил контент талабга эга бўлади ва пул ишлаш учун янги истиқболларни очиб беради
», — деди матбуот хизмати Филипповнинг сўзларини келтириб.