«Калмар ўйини» сериалига қайси асар бош манба бўлгани топилди

«Калмар ўйини» сериалига қайси асар бош манба бўлгани топилди

 Фото: «Калмар ўйини» сериалидан лавҳа

Томсклик олимлар сунъий интеллект ёрдамида Жанубий Кореянинг «Калмар ўйини» сериали бош манбасини топишди, деб ёзмоқда «Российская газета».

Ишланма муаллифи Евгений Гариннинг айтишича, машҳурлик чўққисига чиққан сериал асосида Агата Кристининг «Ўнта негр боласи» романи ётибди.

Русларнинг сунъий интеллекти аввалига сериалда бошқа асарлар билан ҳам ўхшашликларни топганди. Масалан, «Қироллар жанги» (Япония), «Очлик ўйинлари» (Жанубий Корея) фильмлари, ҳатто яна бир машҳур сериал «Тахтлар ўйини»га ўхшаб кетишини тахмин қилганди.

«Калмар ўйини» сериали «Netflix» сервисининг 90 мамлакатдаги чартларида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Сериалда оролга пул ишлаш учун жўнаб, жон сақлаб қолиш учун курашувчи персонажлар ҳақида ҳикоя қилинади. Корейс сериали «Netflix» фаолиятидаги энг муваффақиятли шоуга айланиши, «Ведьмак» ва «Брижертонлар» сингари хит-асарларни ортда қолдириши тахмин қилинмоқда.