Sangzor.uz / Дараксиз йўқ бўлиб қолган рус актрисаси Тошкентдан топилди

Дараксиз йўқ бўлиб қолган рус актрисаси Тошкентдан топилди

Бир неча ой олдин дом-дараксиз йўқ бўлиб қолган ва ҳеч кимга алоқага чиқмаган таниқли рус актрисаси Екатерина Климова Тошкентдалиги маълум бўлган.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан кўплаб актёрлар у ерни тарк этган, буни оммага ошкор қилганлар ҳам бор, индамай кетганлар ҳам йўқ эмас. Климова бировга айтмай Ўзбекистонга борган.

Ниҳоят актриса алоқага чиққан ва ижтимоий тармоқларда кўриниш берган. Кино юлдузи Тошкент аэропортида ҳамкасби, таниқли рус актёри Гоша Куценко билан суратга тушган.

Маълум бўлишича, «Туркистон» саройида икки актёр иштирокида театрлаштирилган концерт дастури бўлиб ўтган.

скачать dle 12.0
20-06-2022, 11:57
Ортга қайтиш