Sangzor.uz / «Аватар»нинг тўртинчи қисмини суратга олиш бошланди

«Аватар»нинг тўртинчи қисмини суратга олиш бошланди

D23 Expo тадбирида видеоалоқа воситасида қатнашган режиссёр Жеймс Кэмерон «Аватар» фильмининг тўртинчи қисмини суратга олиш бошланганини эълон қилди.

Кэмероннинг айтишича, шунингдек, ҳозирда «Аватар»нинг учинчи қисмини суратга олиш давом этмоқда. «Аватар-2» («Аватар: Сув йўли») эса пост-продакшн босқичида.

«Фильмнинг иккинчи қисми устидаги ишлар ниҳоят якунига етаётганидан беҳад шодман. Биламан, буни барча узоқ кутди», — деди режиссёр.

Кэмерон тадбир қатнашчиларига «Аватар-2»дан бир нечта саҳналарни намойиш қилган.

Маълумот учун: «Аватар» фильмининг премьераси 2009 йилда ўтказилган. Воқеалар Пандора сайёрасида юз беради. «Аватар» — 2 миллиард доллардан кўп даромад келтирган илк фильм.

скачать dle 12.0
13-09-2022, 08:58
Ортга қайтиш