«Аватар-2» 2022 йилнинг энг кассабоп фильми бўлди. Жеймс Кемерон кинофраншизани давом эттиришини айтди

«Аватар-2» 2022 йилнинг энг кассабоп фильми бўлди. Жеймс Кемерон кинофраншизани давом эттиришини айтди

«Аватар: Сув йўли» бутун дунё бўйлаб 1,52 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирди ва 2022 йилда намойиш этилган энг юқори даромад келтирган фильмга айланди, деб хабар бермоқда «Правила жизни» нашри.

Дунёга машҳур режиссёр Жеймс Кемерон кинокартинани давом эттишини тасдиқлади. «Аватар: Сув йўли» фильми юқори натижаларни қайд этиши учун бор-йўғи бир неча ҳафта керак бўлди. Кинокартина Том Круз иштирокидаги «Топ Ган: Меверик» фильмини биринчи поғонадан пастга туширди, ушбу фильм май ойидаги премьерасидан буён тахминан 1,49 миллиард доллар даромад тўплаган эди.

2009 йилда чиқарилган «Аватар» фильмининг биринчи қисми эса барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган фильми бўлиб қолмоқда. У кассада рекорд даражадаги маблағни, яъни 2,9 миллиард доллар ишлаб топди.

«Аватар-2» фильмининг тижорий муваффақияти Кемеронни франшизани давом эттириши кераклигига ишонтирди. Фильмнинг учинчи қисмини суратга олиш ишлари аллақачон якунланган, тўртинчи ва бешинчи қисмларни суратга олиш учун сценарийлар тайёр. Бироқ, фильм директори якуний қарорни қабул қилиш учун лойиҳаларнинг фойда келтиришига ишонч ҳосил қилиши керак эди.

«Кассадаги маблағ тўплаш тезлигини инобатга олсак, фильм бир неча кундан кейин ўзини оқлайди. Қочиб қутула олмайман, шекилли, фильмнинг қолган қисмларни чиқаришга тўғри келади»,— деб Кемероннинг сўзларидан келтиради The Hollywood Reporter нашри.

Кемероннинг сўзларига кўра, франшизанинг қолган қисмлари устида ишлаш тахминан олти-етти йил давом этади. Режиссёрнинг таъкидлашича, сўнгги қисмлар бутун фильмлар туркумидаги энг яхшилари бўлади, биринчи қисмлар эса шунчаки «кириш» эди.