» » Сурхондарё прокуратураси эри ва қайнукаси томонидан жинсий алоқада бўлишга мажбурланганини айтган аёлнинг мурожаатига муносабат билдирди

Сурхондарё прокуратураси эри ва қайнукаси томонидан жинсий алоқада бўлишга мажбурланганини айтган аёлнинг мурожаатига муносабат билдирди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Сурхондарё вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро З.Холмуродованинг турмуш ўртоғи ва қайнукасининг ҳаракатидан норози бўлиб, йўллаган видеомурожаатига муносабат билдирди.

Қайд этилишича, П.Эргашев янгаси З.Холмуродовани ҳақорат қилгани ва унга енгил тан жароҳати етказгани юзасидан Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2021 йил 12 февралдаги қарорига кўра, П.Эргашевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, фуқаро З.Холмуродованинг мурожаатида баён қилинган турмуш ўртоғи Ч.Норматов ва қайнукаси П.Эргашев томонидан зўрлик ишлатиб, доимий равишда жинсий алоқада бўлгани ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, мурожаатда баён қилинган ҳолатларда бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабаб 30 мартда Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шу билан бирга, З.Холмуродова ва Ч.Норматовни шаърий никоҳлаган Х.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 240-моддаси (диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 30 март куни Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР