Ижтимоий тармоқларда Сўқоқда эшак гўштидан тайёрланган кабоб ҳақидаги яна бир уйдирма тарқалган

Ижтимоий тармоқларда Сўқоқда эшак гўштидан тайёрланган кабоб ҳақидаги яна бир уйдирма тарқалган

Паркент туманидаги Сўқоқ сайёҳлик қишлоғи ҳақидаги яна бир сохта маълумот ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Бу сафар ўзбекистонликлар Сўқоқдаги бир нечта ошхоналарда эшак гўштидан кабоб пиширилгани ҳақида ёзишмоқда. 

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқатилган материалларни текшириб, унинг сохта эканлигини билдирган. Фойдаланувчилар тарқатган фотосуратлар ва фактлар Қашқадарё вилоятида содир бўлган ўтган йилги ҳодисадан олинган. 2021 йилнинг июнь ойида махфий қушхона топилиб,   у ерда гўштини сотиш учун эшаклар сўйилган. Тўрт кишидан иборат гуруҳ антисанитария шароитида хусусий уйда фаолият юритиб келган эди.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари Тошкент вилоятида эшак гўштини сотиш ҳолатлари кузатилмаганини таъкидлашган.

Сўқоқ-Тошкент вилоятида жойлашган кичик қишлоқ ҳисобланади. Бу жой ўзининг қўриқланадиган ҳудуди билан машҳур, у ерда кўплаб дарахтлар ва тоғларнинг бетакрор манзарасини кўриш мумкин. Бу ҳақиқий “рус" ўрмонини томоша қилиш мумкин бўлган мамлакатдаги ягона жойдир.