Соч учун мойми ёки наркотик?

Соч учун мойми ёки наркотик?

Гиёҳвандликка қарши курашнинг янги усул ва воситалари амалиётга жорий қилингани сайин наркокурьерлар ҳам гиёҳванд моддаларни олиб ўтишнинг ҳеч ким кутмаган ғайриодатий усулларини қўллай бошлашади. Бу эса давлат божхона хизмати органларидан доимий хушёрлик, синчковлик ва зийракликни талаб этади.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари гиёҳвандлик воситаларини яширинча олиб ўтишнинг яна бир қинғир усулини фош этишди.

Мазкур постга пиёда равишда кириб келган қўшни мамлакат фуқаросининг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортади.

Шундан сўнг унга тегишли қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, шубҳалар ўз тасдиғини топди.

Қўл сумкаси ичидаги 1 дона 200 мл. ҳажмдаги шампун қутиси очиб кўрилганида, унинг ичида ўзига хос ўткир ҳидли, суюқ ёғсимон модда борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 166,45 гр.ни ташкил қилувчи мазкур модда каннабис мойи бўлиб чиқди ва у гиёҳвандлик воситалари туркумига киритилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

скачать dle 12.0


Flag Counter